Кўпгина манбаларда Мирзакамол Камолов янги мавсумни яна «Андижон»да бошлаши ҳақида ёзилди. Аслида ҳуқуқий жиҳатдан «Пахтакор» клубига тегишли бўлган ярим ҳимоячининг жамоа билан 2011 йилнинг охирига қадар шартномаси мавжуд.
«Мен «Пахтакор» жамоасининг тўлақонли аъзоси ҳисобланаман. Клуб раҳбарлари янги йилга қадар тақдиримга ойдинлик киритишларини айтиб ўтишган. Ўз навбатида «Андижон» мени ўз сафида олиб қолишни истаяпти. Тўғрисини айтадиган бўлсам, ўзим Осиё майдонларида тўп суришни истайман. Агар «Андижон»даги ҳолат мени қаноатлантирса яна шу клуб машғулотларига қўшиламан. Сўнгги йилларда «Пахтакор» таркибида мунтазам асосий таркибга кира олмаганим учун мавсумни ижара асосида ўтказяпман. Бунга биринчи навбатда ўзимни айбдор деб биламан. Боиси мен мураббий айтган вазифани қилишим лозим» - дейди Камолов.
Ҳозирда кўплаб жамоалар Камоловга жиддий қизиқяптилар. Улар орасида ОФК Кубоги қатнашчиси «Шўртан» жамоаси ҳам бор.